Давлат раҳбари Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёевани қабул қилди

Akorda
Photo: Akorda

ASTANA. Kazinform - Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги кўп томонлама шерикликни янада ривожлантиришга доир долзарб масалалар муҳокама қилинди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иттифоқчилик ва стратегик муносабатларни қайд этиб, олий даражадаги сиёсий мулоқотлар самарадорлигини ошириш мақсадида икки давлат президентлари маъмуриятлари ўртасида яқин алоқаларни ўрнатиш муҳимлигига эътибор қаратди.

Akorda
Photo: Akorda

Учрашувда ахборот-мафкуравий, маданий-гуманитар, таълим ва ёшларга оид сиёсат соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Глава государства принял помощника Президента Узбекистана Саиду Мирзиёеву
Фото: Акорда

Президент “Заковат” халқаро интеллектуал ўйинининг Астана шаҳрида ўтказилишини қўллаб-қувватлашини билдирди ва бундай тадбирлар халқларимизни янада яқинлаштиришини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар
telegram