14:40, 20 Январь 2024 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев ўсмирлар Олимпиадасининг илк чемпионини ғалабаси билан табриклади
ASTANА. КАZINFORM - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Канвонда ўтказилаётган ўсмирлар Олимпиадасида трамплиндан сакраш бўйича Қозоғистон тарихида илк олтин медални қўлга киритган Илья Мизернихни табриклади.

“Давлат раҳбари чемпионнинг янада шоҳсупаларга кўтарилиб, чўққиларни забт этаверсин дея тилак билдирди. Шунингдек, у Канвондаги мусобақада иштирок этаётган мамлакатимиз спортчиларига муваффақиятлар тилади”, — деб ёзди Қозоғистон Республикаси Президентининг матбуот котиби Берик Уали Facebookдаги саҳифасида.