Қасим-Жомарт Тоқаев Ўмон Султонлигининг Ол Саид ордени билан тақдирланди
ASTANА. Кazinform – Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни Ўмон Султонлигининг энг олий давлат мукофоти – Ол Саид ордени билан тақдирлади.
Икки мамлакат давлат раҳбарлари ўртасидаги музокаралардан сўнг, Мустақиллик саройида олий давлат мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Мустақиллик саройида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саидни «Алтын Қыран» ордени билан тақдирлаган эди.