Қасим-Жомарт Тоқаев Украинадаги вазият ҳақида фикр билдирди

Президент
Фото: Kazinform

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг Украинадаги вазият бўйича позицияси ҳақида гапирди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Қасим-Жомарт Тоқаев Германия Федератив Республикасида расмий ташриф билан бўлиб, Федерал Канцлер Олаф Шольц билан музокарадан сўнг журналистлар учун матбуот анжумани ўтказди.

Президент ўз нутқида Қозоғистон ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш ва БМТ Низоми асосида тинчлик музокараларини олиб бориш тарафдори эканини таъкидлади.

“Бугун мен муҳтарам Канцлерга вазият ҳақиқатдан ҳам жуда мураккаб эканлигини айтдим ва у Россия томони ҳам, Украина томони ҳам музокараларга тайёрлигини айтди. Аммо музокаралар асоси ҳали аниқланмаган. Бу борада ҳам музокаралар олиб бориш мумкин”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Аввалроқ Давлат раҳбари Россия Қозоғистонга ҳудудий талаблар қўйишидан хавотирда эмаслигини айтганди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар