Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президентини табриклади
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Туркия Президентига табрик телеграммаси йўллади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Қасим-Жомарт Тоқаев Режеп Таййип Эрдоғанни Туркия Миллий байрами – Республика куни билан табриклади.
Президент ўз табрик телеграммасида Туркия бирлиги ва тараққиётининг ўзига хос рамзи ҳисобланган ушбу кун алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Шунингдек, Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги стратегик ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар орқали икки давлат манфаати йўлида мустаҳкамланишига ишонч билдирди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Режеп Таййип Эрдоғанга ўта масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар, қардош турк халқига қут-барака тилади.
Бундан аввал Қозоғистон Президенти Мўғулистонга давлат ташрифи доирасида Улан-Батордаги Чингизхон миллий музейига ташриф буюргани ҳақида ёзган эдик.