Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Намояндагон мажлиси раиси билан учрашди

Касым-Жомарт Токаев и Махмадтоир Зокирзод
Фото: Акорда

DUSHANBE. Kazinform — Қасим-Жомарт Тоқаевнинг давлат ташрифининг иккинчи куни Тожикистон Олий Мажлиси Намояндагон мажлиси раиси Маҳмадтоир Зокирзода билан учрашувдан бошланди.

Давлат раҳбари Қозоғистон-Тожикистон муносабатлари жадал ривожланаётганини таъкидлади. Қасим-Жомарт Тоқаев кеча Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланганига эътибор қаратди ва бу икки томонлама ҳамкорликнинг мутлақо янги даврининг бошланиши бўлишини айтди.

а
Фото: Ақорда

 

“Ушбу ҳужжат катта тарихий аҳамиятга эга. Шу билан биз олдинга қадам ташладик. Президент, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг парламентлараро алоқаларни жонлантириш таклифини қўллаб-қувватлайман. Сизни мамлакатимизнинг ҳақиқий дўсти сифатида биламиз. Чунки талабалик йилларингиз Қозоғистонда ўтган. Шу боис парламентлар даражасидаги мулоқотимиз қайта тикланиб, икки томонлама ҳамкорлик ва иттифоқчиликнинг энг муҳим қисмига айланишига умид қиламиз”, - деди Президент.

Касым-Жомарт Токаев и Махмадтоир Зокирзод
Фото: Акорда

 

Тожикистон Парламенти қуйи палатаси спикери Давлат раҳбарига икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

“Сиз билан учрашганимдан хурсандман. Президентимиз, муҳтарам Эмомали Раҳмон билан самимий дўстлигингиз мамлакатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик ва тинчликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Қозоғистон - Тожикистоннинг ишончли дўсти ва стратегик ҳамкоридир. Сизнинг ушбу ташрифингиз икки томонлама муносабатлар жадал ривожланиб бораётганидан далолатдир. Бунга алоҳида эътибор қаратамиз. Ташриф доирасида 16 та ҳужжат, жумладан, катта тарихий аҳамиятга эга бўлган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланди”, - деди Маҳмадтоир Зокирзода.

Тожикистон Олий Мажлиси Намояндагон мажлиси раиси Маҳмадтоир Зокирзода парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш, икки давлат парламентлари ўртасидаги дўстлик гуруҳларини жонлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёр эканини тасдиқлади.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда эришилган келишувларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласи муҳокама этилди.

Сўнгги хабарлар
telegram