Қасим-Жомарт Тоқаев Тахауи Ахтанов номидаги Ақтўбе вилоят драма театрига ташриф буюрди
Давлат раҳбари бугунги кунда халқнинг театрга қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform.

Шу муносабат билан Қасим-Жомарт Тоқаев санъат маркази биноси эскирганини айтиб, вилоят ҳокимига янги театр қуриш бўйича топшириқ берди.
Президент вилоят жамоатчилиги вакиллари билан суҳбатда мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, келажак авлод тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.
— Қаерга борсам ҳам қонун устуворлиги ҳақида гапираман. Бу жуда муҳим. Акс ҳолда, биз муваффақиятли давлат ярата олмаймиз. Ҳар сафар ёшлар билан учрашсам, уларни меҳнатсевар, интизомли бўлишга ундайман. Умуман, ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Қозоғистон тараққиёти халқ ва давлатнинг иши, - деди Президент.
Учрашув сўнгида Давлат раҳбари Ақтўбе вилоятини ободонлаштиришга катта ҳисса қўшаётган турли соҳа вакилларига ўз миннатдорчилигини билдирди.