Қасим-Жомарт Тоқаев SpaceX вице-президенти билан учрашди
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев SpaceX компаниясининг Starlink масалалари бўйича вице-президенти Лорен Дрейер билан учрашди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Ақордага таяниб хабар беради.

ҚР Президенти Лорен Дрейер билан учрашувда SpaceX космик телекоммуникациялар соҳасида дунёдаги етакчи компаниялардан бири эканлигини таъкидлади.
Қ.Тоқаевнинг сўзларига кўра, SpaceX ишланмалари юқори технологияларни ривожлантиришни рағбатлантириш учун талаб қилинадиган стратегик воситага айланди. Қозоғистон SpaceX корпорациясини ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун ишончли ҳамкор деб билади.
Ўз навбатида, Лорен Дрейер StarLink компаниясининг Қозоғистондаги фаолиятини кенгайтириш режаси, хусусан, мамлакатнинг чекка қишлоқларини сунъий йўлдош интернети билан таъминлаш лойиҳаси ҳақида гапирди.