Қасим-Жомарт Тоқаев Шуша шаҳрига ташриф буюрди

BAKU. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев ва Илҳом Алиев Шуша шаҳрига ташриф буюрдилар, дея хабар беради Кazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Раҳбарлар Қорабоғ тизмаси этакларида жойлашган шаҳарнинг бош режаси билан танишди. Сўнгра ҳудуднинг диққатга сазовор жойлари, жумладан, марказий майдон, "Соатли" жоме масжиди, баланд тоғдаги "Жидир дюзю" майдони, "Булбул" уй-музейи, халқ етакчиси Гейдар Алиев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган фотокўргазма ва бошқаларни кўрдилар.

Тоқаев
Фото: Ақорда
Тоқаев
Фото: Ақорда

 

Озарбайжон раҳбари таъкидлаганидек, Шуша қадимдан Озарбайжон маданиятининг бешиги ҳисобланиб келган. Ўзининг гуллаб-яшнаган даврида шаҳар шеърият, санъат ва меъморчилик ривожи учун жой бўлган.

Айни пайтда инфратузилмани қуриш ва тиклаш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Бир нечта меҳмонхоналар, музейлар ва масжидлар аллақачон ишламоқда. Турар-жой бинолари, таълим ва ижтимоий муассасалар, черковлар қурилиб, таъмирланмоқда. Шу билан бирга, турли соҳа мутахассислари иштирокида оъектларни баҳолаш ва инвентаризация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шуша
Фото: Ақорда

 

Сўнгги хабарлар