12:36, 10 Июль 2023 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади
ASTANА. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси президенти сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Давлат раҳбари овоз бериш натижалари Ўзбекистон Президентининг мамлакатни барқарор ривожлантириш, унинг тараққиёти ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган позицияси бутун аҳоли томонидан қўллаб-қувватланганини яққол кўрсатаётганини таъкидлади.
Мулоқот чоғида Президент Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларини стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида янада мустаҳкамлаш ниятида эканини тасдиқлади.
Давлатлар раҳбарлари юқори даражада эришилган келишувларни аниқ амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар ва келгусидаги икки томонлама тадбирлар жадвалини кўриб чиқдилар.