Қасим-Жомарт Тоқаев Туркманистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади

Давлат раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва халқини Мустақиллик куни билан табриклади, дея хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб

Президент
Фото: Ақорда матбуот хизмати

“Қозоғистон Туркманистон эришаётган юксак ютуқлардан чин дилдан мамнун бўлиб, икки давлат ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳар томонлама ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлашга катта аҳамият беради”, — дейилади телеграммада.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев биргаликдаги саъй-ҳаракатлар кўп қиррали ўзаро ҳамкорликни жадал ривожлантиришга сифатли суръат бағишлашига, Қозоғистон-Туркманистон стратегик шериклиги учун янги уфқларни очишига ишонч билдирди.

Давлат раҳбари Сердар Бердимуҳамедовга масъулиятли давлат фаолиятида муваффақиятлар, қардош Туркманистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.

Сўнгги хабарлар