Қасим-Жомарт Тоқаев Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда Ақорда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Қасим-Жомарт Тоқаев Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этади

«Саммит якунлари бўйича бир қатор ҳужжатларни қабул қилиш режалаштирилган.

Ўзбекистонда Президент бошқа давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 7 сентябр куни Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити кун тартиби юзасидан телефон орқали гаплашган эди.