Тоқаев ва Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити кун тартибини муҳокама қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.
None

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлатлар раҳбарлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик нуқтаи назаридан турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев Самарқандда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити кун тартибини кўриб чиқди.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар