Қасим-Жомарт Тоқаев Руминия Президентига табрик телеграммаси йўллади
Қасим-Жомарт Тоқаев Клаус Йоханнисни Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан Руминия миллий байрами – Буюк бирлашиш куни билан табриклади, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

“Руминия халқаро ҳамжамиятнинг фаол аъзоси бўлиб, мустаҳкам сиёсий базага эга ва иқтисодиётини мустаҳкамлаш борасида кўплаб муваффақиятларга эришмоқда. Шу ўринда юртингиз келгусида ҳам юксак марраларни забт этишини тилайман. Қозоғистон ва Руминия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Мен сизнинг шахсий ҳиссангизни юқори баҳолайман. Ишончим комилки, икки томонлама ҳамкорлигимиз келажакда ҳам муваффақиятларга бой бўлади”, – дейилади телеграммада.
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Руминия Президенти Клаус Йоханниснинг юксак масъулиятли лавозимига муваффақият, румин халқига бахт ва фаровонлик тилади.