20:07, 18 Май 2024 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбарлари Қозоғистон-Россия муносабатларини стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида янада мустаҳкамлашга ўзаро интилишларини тасдиқладилар.
Икки мамлакат ҳукуматлари томонидан илгари олий даражада эришилган келишувлар сифатли амалга оширилиши муҳимлиги қайд этилди. Президентлар минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Суҳбат чоғида Владимир Путин Қасим-Жомарт Тоқаевни ўтган туғилган куни билан табриклади.