Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида 2025 йил 28 январь куни Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати.

Ақорда
Фото: Ақорда

Йиғилишда мамлакатимизни ўтган йилги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича хулосалар чиқарилади, Ҳукуматнинг келгуси даврдаги асосий вазифалари белгилаб олинади.

Шу билан бирга, Бош вазир Олжас Бектенов, Миллий банк раиси Тимур Сулейменов ва бир қатор вилоятлар ҳокимлари маъруза қилади.

Аввалроқ, Қозоғистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар