Қасим-Жомарт Тоқаев Озарбайжон ва Туркия раҳбарларини табриклади

ОТГ
Фото: Фото: Акорда

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг 10-саммитида Туркия халқини 100 йиллиги, Озарбайжон халқини эса мамлакат пойдевори мустаҳкамлангани билан табриклади, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

“Режеп Таййип Эрдоған ва барча турк биродарларни Туркиянинг 100 йиллиги билан табриклайман. Анадолунинг кўп асрлик тарихи марралар ва улкан ютуқларга тўла. Буюк шахслари туфайли Туркия бугун дунё бўйлаб таъсир кучига эга қудратли давлатга айланди. Шунингдек, жаноб Илҳом Гейдарули Алиев ва Озарбайжон халқини мамлакат пойдеворини мустаҳкамлагани билан табриклайман. Мамлакатингиз ўзининг ҳудудий яхлитлигини тиклаб, тараққиётнинг янги тарихий даврига қадам қўйди. Бу тарихий қадам БМТ низоми ва Хавфсизлик кенгаши резолюциясига мувофиқ амалга оширилди”, - деди Қозоғистон Президенти.

Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга туркий мамлакатлар ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

Сўнгги хабарлар
telegram