19:55, 24 Декабрь 2023 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди
Президент Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев Илҳом Алиевни туғилган куни билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва ўта масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Қозоғистон ва Озарбайжон президентлари икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстона муносабатлар ва анъанавий қардошлик ришталаридан мамнун эканликларини таъкидладилар.
Суҳбат чоғида Озарбайжон Президентининг Қозоғистонга ташрифи ва шу йилнинг ноябр ойида Бокуда бўлиб ўтган СПЕКА саммити доирасида эришилган келишувларни амалга оширишга эътибор қаратилди.