Қасим-Жомарт Тоқаев Отатурк мақбарасига гулчамбар қўйди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Туркия Республикасига давлат ташрифи Туркия Республикаси асосчиси ва биринчи Президенти Мустафо Камол Отатурк руҳига ҳурмат бажо келтириш билан бошланди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев Отатурк мақбарасига гулчамбар қўйди

Президент мақбарани кўздан кечиргач, Фахрий меҳмонлар китобига имзо чекди. Қасим-Жомарт Тоқаев турк халқига катта ҳурмат-эҳтиром билдириб, Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги абадий дўстлик, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланиб бориши, қардош турк халқига фаровонлик тилади.

Гулчамбар қўйиш маросимида Қозоғистон расмий делегацияси аъзолари ҳам иштирок этди.