Қасим-Жомарт Тоқаев Молдова Президенти билан учрашди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев СОР29 Бутунжаҳон иқлим саммити доирасида Молдова президенти Майя Санду билан учрашди, деб хабар беради Ақорда.

Глава государства провел встречу с Президентом Молдовы  
Фото: Ақорда

Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатларни, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда Майя Санду келгуси йилда Астанада Молдова элчихонаси очилиши мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Президентлар икки томонлама олий даражадаги ташрифлар ташкил этишга ҳам келишиб олдилар.

Сўнгги хабарлар