Қасим-Жомарт Тоқаев Миср Президентига ҳамдардлик билдирди
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Миср Президентига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Аворда матбуот хизмати хабар берди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Гиза шаҳри яқинида содир бўлган автоҳалокат натижасида кўплаб одамларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан Президент Абдул Фаттоҳ ас-Сисига ҳамдардлик телеграммасини йўллади.
Давлат раҳбари марҳумларнинг қариндошларига ҳамдардлик билдирди ва дўст Миср халқини қўллаб-қувватлашини изҳор этди.
Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев БАА Президентига ҳамдардлик билдирган эди.