10:32, 13 Март 2025 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий қурултойнинг IV йиғилишида нутқ сўзлайди
ASTANA. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев 14 март куни Бурабай шаҳрида бўлиб ўтадиган Миллий қурултойнинг IV йиғилишида иштирок этади, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Тадбир давомида Давлат раҳбари маъруза қилади, Қурултой аъзолари жамият ҳаётининг долзарб масалалари юзасидан ўз таклифларини билдирадилар.
Миллий Қурултойнинг олдинги йиғилишлари:
2022 йил - Улитауда;
2023 йил - Туркистонда;
2024 йил - Атирауда бўлиб ўтган.