Қасим-Жомарт Тоқаев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисида иштирок этди

ASTANA. Kazinorm – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисида иштирок этди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

ТМД мемлекеттері басшылары кеңесінің кеңейтілген құрамдағы отырысы
Фото: Ақорда

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан бирга Россия Президенти Владимир Путин, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисида иштирок этди.

Давлат раҳбарлари Ташкилот фаолиятининг устувор йўналишларини, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш режасини муҳокама қилдилар.

Йиғилишда Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси раиси, Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко сўзга чиқди.

Йиғилишда МДҲ Бош котиби ўринбосари Илҳом Неъматовга “Дўстлик” ордени, ТАСС ахборот агентлиги бош директори Андрей Кондрашовга МДҲ дипломи топширилди.

Сўнгги хабарлар