Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий сайлов комиссиясининг 30 йиллигига бағишланган анжуман иштирокчиларини табриклади

Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий сайлов комиссиясининг 30 йиллигига бағишланган анжуман иштирокчиларини табриклади
Фото: akorda.kz

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев “Конституциявий ислоҳотлар ва сайлов тизими” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция иштирокчиларига табрик йўллади. Табрикни Президент маслаҳатчиси Ернар Баспаев ўқиб эшиттирди, деб хабар беради Kazinform.

“Мустақиллик йилларида мамлакатимиз сайлов органлари узлуксиз ривожланиш йўлидан ўтиб, давлат ҳокимиятининг энг муҳим институтларини шакллантиришга катта ҳисса қўшди. Бу органлар ҳар доим овоз бериш ҳуқуқи бўйича жаҳон даражасидаги юқори стандартларни сақлаб қолишга муваффақ бўлган. Шунингдек, халқаро ҳамкорлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаб, жамият билан очиқ мулоқот ўрнатди. Масалан, илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда ҳудудий комиссияларнинг касбий савиясини ошириш, фаолиятини такомиллаштириш, ҳар бир аъзосининг мақомини белгилаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Ўтган йилги умумхалқ референдумида аҳолининг кўпчилиги қўллаб-қувватлаган кенг кўламли конституциявий ислоҳот сайлов тизимини модернизация қилишга кенг йўл очди. Қозоғистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ўзгаришлар даврида сайлов қонунчилигини доимий равишда такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу мураккаб ва масъулиятли вазифани бажариш учун экспертлар ҳамжамияти билан яқин муносабатлар ўрнатиш муҳим аҳамиятга эга. Ўйлайманки, бугунги йиғилишда ушбу соҳани ривожлантириш бўйича жиддий фикрлар муҳокама қилинади, янгича ёндашувлар таклиф этилади. Барчангизга фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман. Конференция иши самарали бўлсин”, – деди Президент табрикномасида.

Таъкидлаш жоизки, анжуманда 10 та давлат ва 6 та халқаро ташкилотнинг Марказий сайлов комиссиялари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Сўнгги хабарлар