Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлатлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этади
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 31 июль — 1 август кунлари Марказий Осиё ва Озарбайжон давлатлари раҳбарларининг норасмий маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Чўлпон-Отага ташриф буюради.
Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.