Қасим-Жомарт Тоқаев Қуръонни ёқиш ҳаракати ҳақида ўз фикрини билдирди

None
Фото: akorda.kz
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бир қатор мамлакатларда Қуръонни ёқиш ҳаракатлари юзасидан фикр билдирди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

«Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Шимолий Европанинг бир қатор давлатларида Қуръон ёқиб юборилишини замонавий дунёда вазиятни кескинлаштириш, халқлар ва давлатлар ўртасидаги ишончга путур етказишга қаратилган провокацион ҳаракат, деб ҳисоблайди.

Қозоғистон жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг қурултойларини ўтказиш ташаббускори бўлган давлатдир. Мазкур форум анъанавий дин ва конфессияларнинг нуфузли вакиллари ўртасида самарали ва муваффақиятли мулоқот майдонига айланди.

Президентнинг фикирича, диний вандализмнинг тез-тез содир бўлиши, бу давлатлар фуқароларининг масъулиятсиз ҳаракатлари давлатлар ва динларнинг тинч-тотув яшашига салбий таъсир кўрсатяпти. Булар умумий нормаларга зид ҳаракатлар сифатида бир овоздан қораланиши керак.

БМТ Бош Ассамблеяси ҳам бу борада ўз позициясини билдириши керак», – дейилади Қ.Тоқаев баёнотида.

Бугун хабар қилганимиздек, БМТ Бош Ассамблеяси муқаддас китобларни таҳқирлаш билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатни қораловчи ва бундай хатти-ҳаракатларни халқаро ҳуқуқнинг бузилиши сифатида тан оладиган резолюцияни қабул қилди.

Сўнгги хабарлар
telegram