18:42, 04 Июнь 2024 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг БМТдаги янги тайинланган вакилини қабул қилди
ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг БМТдаги Доимий вакили этиб тайинланган Қайрат Умаровни қабул қилди, дея хабар беради Каzinform агентлиги Ақордага таяниб.

Учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев Қайрат Умаров олдига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор аниқ вазифаларни қўйди.
Президент ушбу универсал ташкилот билан изчил ишларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.