23:02, 27 Октябрь 2022 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонда Қирғизистон маданияти кунларининг очилиш маросимида иштирок этди
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель билан бирга Қозоғистонда Қирғизистон маданияти кунларининг расмий очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
Президентлар Қирғизистон Миллий тарих музейи коллекцияси акс эттирилган «Ықылым мұрасы» кўргазмаси билан танишди. Сўнг қирғиз санъат усталарининг концертини томоша қилди.
Концерт дастури доирасида «Манас» достонидан парча ўқилиб, халқ шоири Тоқтоғул Сатилғановнинг санъатлари (дидактик шеърлари) ижро этилди. Шунингдек, халқ ёзувчиси Чингиз Айтматов асарларидан парчалар ижро этилди.
Фото: t.me/bort_01