Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Республика куни билан табриклади
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат халқини Республика куни билан табриклади, дея хабар беради Кazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.
Давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Республика куни муносабати билан табриги
Ҳурматли ватандошлар!
Барчангизни миллий байрамимиз – Республика куни билан чин қалбимдан табриклайман!
Қозоғистоннинг тарихий танловини белгилаб берган Суверенитет декларацияси мамлакатимизнинг мустаҳкам пойдеворидир. Унда давлатимизнинг ҳудудий яхлитлиги дахлсизлиги, халқимизнинг миллий ўзлигини мустаҳкамлашга интилиши, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланганлиги яққол ўз ифодасини топди. Бу асосий тамойиллар Конституциямиз, қонунларимиз ва Қозоғистоннинг стратегик йўналишини белгиловчи бошқа ҳужжатларда баён этилган.
Республика байрами халқимиз мустаҳкам ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳамфикрлик эвазига барча синовларни енгиб, озодликка эришганини намоён этади. Биз аждодларимизга содиқ қоламиз. Ҳамиша юрт бирлигини мустаҳкамлаймиз. Мустақиллигимизни қадрлаймиз, уни кўз қорачиғидек ҳимоя қиламиз.
Халқимиз тинч ва фаровон жамият барпо этиш, бунёдкорлик меҳнати билан янги марраларни забт этиш учун бор куч-ғайратини сарфламоқда. Ҳар бир юртдошимиз ҳалол фуқаро деган номга муносиб бўлиб, ўзининг жиддий сўзи, маънавий ишлари билан юртимиз равнақига ҳисса қўшмоқда.
Биз биргаликда мақсадимизга эришамиз – ҳамма учун тенг имкониятларга эга адолатли Қозоғистонни яратамиз.
Байроғимиз мовий осмонда ҳилпираб турсин!
Эл-юртнинг руҳи доимо баланд бўлсин!
Юртимиз гуллаб яшнасин!
Сизларга мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман!