Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Рамазон ойи бошланиши билан табриклади

Президент
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Рамазон ойи бошланиши билан табриклади, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

- Ҳурматли ватандошлар! Сизларни халқимиз учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган Рамазон ойининг бошланиши билан чин қалбимдан табриклайман.

Муқаддас рўза кунларида жамиятда эзгулик ва ҳалоллик, меҳр-мурувват ва меҳр-оқибат каби мустаҳкам қадриятлар устувор бўлади. Бутун мусулмон умматининг ҳамжиҳатлиги ортиб, биродарлиги яққол намоён бўладиган давр.

Рамазон ойи руҳий покланишга, муҳтожларга ёрдам беришга, хайр-эҳсон қилишга, шу орқали умуминсоний ғояларни тарғиб этишга чақиради.

Диний ва маданий анъаналари эъзозланган, тинчлик ва тотувлик ҳукм сурган мамлакат ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтади. Ишончим комилки, халқимиз уйғунлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни сақлаган ҳолда, тараққиёт йўлидан собитқадам боради.

Барчага сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман!

Рўзаларингиз қабул бўлсин! – дейилади табрик матнида.

Сўнгги хабарлар