Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Халқаро волонтёрлар куни билан табриклади

Қасим-Жомарт Тоқаев
Фото: Акорда

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Халқаро волонтёрлар куни билан табриклади, дея хабар беради Kazinform.

– Бугун, Халқаро волонтёрлар кунида биз бошқаларга фидокорона ёрдам берганларни ҳурмат қиламиз. Кўнгиллиларимиз эзгулик ва инсонийлик, ҳамжиҳатлик ва фуқаролик масъулияти каби юксак ғояларни ўзида мужассам этган. Ушбу асосий қадриятлар “Адал Азамат” концепциясига асосланади. Ижтимоий аҳамиятга молик тадбирларда иштирок этаётган, хайрия лойиҳаларини амалга ошираётган, муҳтожларга ғамхўрлик қилаётган барчага миннатдорчилик билдираман. Ҳақиқий ватанпарварлик ижодий фаолиятларингизда намоён бўлади. Давлат мамлакат волонтёрлар ҳаракатини қўллаб-қувватлашда давом этади”, - деб ёзди Президент Twitterдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 5 декабрь – Волонтёрлар куни. 1985 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ҳар йили 5 декабрда Волонтёрлар кунини нишонлашни таклиф қилди. Масалан, ЮНИCЕФ ташкилотнинг бутун дунё бўйлаб болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миссиясини амалга оширишга ёрдам берувчи кўнгиллилар ҳаракати ва ташаббусларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди. 36 та давлат глобал кўнгиллилик ташаббусида фаол иштирок этади, шу жумладан Қозоғистон ҳам.

 

Сўнгги хабарлар