Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон халқига инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдирди

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Касым-Жомарт Токаев поблагодарил  народ Кыргызстана за гуманитарную помощь
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Садир Жапаров ва Қирғизистон халқига сув тошқинлари муносабати билан кўрсатилаётган биродарлик ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Қозоғистон Президенти бу икки давлат ўртасидаги чинакам дўстлик, ҳамжиҳатлик ва яқин иттифоқчилик муносабатларининг яна бир далили эканини таъкидлади.

Давлат раҳбарлари қозоқ-қирғиз муносабатлари барча соҳаларда жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Қирғизистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан яқин вақт ичида Қозоғистонга амалий ташриф билан боришини тасдиқлади.

Аввалроқ Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари селдан жабр кўрган Қозоғистон аҳолисига 300 тонна гуманитар ёрдам етказиши хабар қилинган эди.

Сўнгги хабарлар