Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Амири билан телефон орқали мулоқот қилди
ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Таний билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform.

Давлат раҳбарлари чинакам дўстлик ва ўзаро ҳамкорлик руҳида ривожланиб бораётган икки томонлама муносабатлар ҳолатидан мамнун эканликларини таъкидладилар. Шунингдек, улар интеграция суръатини энг юқори даражада ушлаб туришга тайёр эканликларини маълум қилишди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Қатарни Қозоғистоннинг араб дунёсидаги стратегик ҳамкорларидан бири сифатида тилга олди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Қатар Амирининг яқинда амалга оширган ташрифи ва Астана халқаро форумидаги иштироки Қозоғистон-Қатар ҳамкорлигига янги суръат бағишлади.
Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари илгари имзоланган шартномалар асосида савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини, шерикликни янада кенгайтиришнинг белгиланган йўналишларини муҳокама қилдилар.