Қасим-Жомарт Тоқаев: Ислоҳотлар давом этади
«Яқинда Мажилис ва маслиҳатлар депутатлигига сайловолди ташвиқоти ўз ишини бошлади. Бу асосий давлат институтларини комплекс модернизация қилишнинг охирги босқичи бўлади. Биз мажлис ва маслиҳатларнинг аралаш моделини шакллантиришга ўтмоқдамиз. Барча ижтимоий гуруҳлар манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан бу жуда муҳим. Ушбу ўзгариш ҳокимиятнинг барча даражадаги вакиллик тармоқларига сезиларли даражада таъсир қилади. Сўнгги йилларда амалга оширилган сиёсий ўзгаришлар, сайлов қонунчилигининг мақсадли либераллаштирилиши Қозоғистонда партиялар шаклланишига янги суръат бағишлади. Узоқ вақт давомида биринчи марта мамлакатда бир нечта янги партиялар расман рўйхатга олинди. Ушбу маълумотни оралиқ хулоса сифатида қайд этиш мумкин. Бу олдинга қўйилган муҳим қадамдир», — деди Қозоғистон Республикаси Президенти.
Шунингдек, Давлат раҳбари ислоҳотлар давом этишини таъкидлади.
«Умуман олганда, ҳар қандай сайловда жамиятнинг сиёсий етуклиги синовдан ўтади. Жамиятда қизғин баҳс-мунозаралар мавжуд. Танқид фуқаролик жамиятининг ажралмас қисмидир ва бу тушунча Қозоғистонга хосдир. Бу менинг қатъий позициям. Жамиятни ўзгартириш ва модернизация қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар инсон эҳтиёжларини қондиришга қаратилган. Ислоҳотлар давом этади», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев