Қасим-Жомарт Тоқаев Илҳом Алиевни туғилган куни билан табриклади

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Мемлекет басшысы Әзербайжан Президенті Ильхам Әлиевпен телефон арқылы сөйлесті
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Озарбайжон Президентини туғилган куни билан табриклаб, унга қардош озарбайжон халқи фаровонлиги йўлидаги давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Давлат раҳбари Илҳом Алиевнинг Қозоғистон-Озарбайжон муносабатларини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссасини юқори баҳолади.

Президентлар икки томонлама ҳамкорликнинг юқори динамикасини мамнуният билан қайд этиб, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Олий даражадаги ўзаро ташрифлар чоғида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Сўнгги хабарлар