Қасим-Жомарт Тоқаев Hyosung Financial System Vina компанияси ишлаб чиқариш майдонига ташриф буюрди

Компания банкоматларнинг янги моделларини, автокасса апппаратларини (TCR) ишлаб чиқаради, шунингдек, банк ва молия саноати учун дастурлар яратади.
Корхона йилига 80 мингдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, компания Вьетнамда илғор технологияларга ўтиш, маҳсулот сифатини ошириш ва ахборот технологиялари соҳасида инсон капиталини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ишлаб чиқариш ёнида тадқиқот маркази очди.
Заводнинг ишлаб чиқариш линияси билан танишган Давлат раҳбари молиявий технологиялар соҳасида ўзаро тажриба алмашиш зарурлигига эътибор қаратди.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев расмий ташриф билан Вьетнамда бўлиб турибди.
Президент Вьетнам раҳбари билан музокаралар ўтказди ва уни давлат ташрифи билан мамлакатга таклиф қилди.
Ушбу ташриф доирасида Қозоғистон ва Вьетнам ўртасида 12 та ҳужжат имзоланди.

