Қасим-Жомарт Тоқаев: Ҳукумат ва ҳокимлар иш услубини тубдан ўзгартириши керак

Қасим-Жомарт Тоқаев: Ҳукумат ва ҳокимлар иш услубини тубдан ўзгартириши керак
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform - Ҳукумат ва ҳокимлар иш услубини тубдан ўзгартириши керак. Бу ҳақда Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди.

“Келгусидаги вазифаларни бажариш учун Ҳукуматга ҳам, ҳокимликларга ҳам тегишли ваколатлар берилган. Бироқ, бу хусусиятлар кўпинча нотўғри ишлатилади. Шу сабабли ислоҳотларни амалга ошириш суръати секинлашди. Буни тўхтатиш керак. Давлат идоралари ўртасидаги ўзаро келишув ва муҳокама иши якунланмагунча, ҳар қандай ташаббуснинг асосий моҳияти ўзгаради. Бюрократияга чек қўйиш керак, реал натижалар керак. Ҳукумат ва ҳокимлар иш услубини тубдан ўзгартириши керак. Иш давомида тизимли муносабатда бўлиш керак”, - деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев масалани тез ҳал этиш билан бирга, иқтисодиётнинг узоқ муддатли ривожланишини таъминлаш жуда муҳим эканини таъкидлади.

“Ҳозирги шароитда иқтисодиётимизни эркин ривожлантиришга эътибор қаратишимиз керак. Мамлакатимизни тараққиётнинг янги босқичига олиб чиқмоқчи бўлсак, бу ишни тез ва изчил амалга оширганимиз маъқул. Мен ўтган йилги Мурожаатномада янги иқтисодий сиёсатнинг асосий йўналишларини белгилаб берган эдим. Шу боис, бугун мен ҳозирги иқтисодий вазият билан боғлиқ долзарб масалаларга тўхталаман”, — деди Давлат раҳбари.

Сўнгги хабарлар