Қасим-Жомарт Тоқаев ХХР Раиси номидан ташкил этилган расмий қабулга борди

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ХХР Раиси Си Цзиньпин номидан “Бир макон, бир йўл” юқори даражадаги ташаббусининг ІІІ Форумида иштирок этаётган делегациялар раҳбарлари шарафига ташкил этилган расмий қабулга борди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Ақордага таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев ХХР Раиси номидан ташкил этилган расмий қабулга борди
Фото: Ақорда

Шунингдек, Давлат раҳбари Индонезия Президенти Жоко Видодо, Покистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Анвар-ул-Ҳақ Какар, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Шу билан бирга, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Президент
Президент

 

 

 

 

Сўнгги хабарлар