Қасим-Жомарт Тоқаев Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Ақордага таяниб.
Мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан Бош вазир ўринбосари – миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаров, Мудофаа вазири Руслан Жақсилиқов, Саноат ва қурилиш вазири Канат Шарлапаевнинг ҳисоботлари тингланди.
Хавфсизлик кенгаши давлатнинг ҳарбий салоҳиятини ошириш ва армияни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника, шу жумладан ички мудофаа корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган қуроллар билан жиҳозлаш бўйича таклиф этилган ёндашувлар бўйича қарорлар қабул қилди.
Йиғилиш якунлари бўйича Президент – Хавфсизлик кенгаши раиси Ҳукумат ва манфаатдор давлат органларига давлатнинг ҳарбий ташкил этилишини такомиллаштириш бўйича қатор аниқ топшириқлар берди.