Қасим-Жомарт Тоқаев: Халқаро терроризм масаласида сиёсий ирода кўрсатишимиз керак

терроризм
Фото: Ақорданың баспасөз қызметі

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котиблари билан учрашувда ташкилот кун тартиби ўзига хос деб ҳисобланишини айтди. Унда иқтисодий ҳамкорлик, сармоявий сиёсат, маданият, гуманитар алоқалар соҳасидаги ҳамкорлик ва бошқа кўплаб масалалар ўрин олган.

– Халқаро терроризмга қарши кураш масалаларини алоҳида кўриб чиқамиз. Албатта, бу ерда биз сиёсий ирода кўрсатишимиз керак. Шу йўл билан биз бирга эканлигимизни намоён қилишимиз ва энг муҳими, самарали ҳаракат қилишимиз керак. Бу хайрли ишга Қозоғистон салмоқли ҳисса қўшмоқда. Бунга ишонч ҳосил қилинг. Шу боис Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммитидан умидим катта”, - деди Қозоғистон Президенти.

Қасим-Жомарт Тоқаев ўз нутқини якунлар экан, йиғилиш иштирокчиларига ШҲТ маконида хавфсизликни таъминлаш ва “Шанхай руҳи”ни мустаҳкамлаш борасидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Аввал хабар берганимиздек, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котиблари билан учрашди.

Йиғилишда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев, Хитой Халқ Республикаси жамоат хавфсизлиги вазири Сяохун Ван, Ҳиндистон Бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ажит Довал, Ўзбекистон Республикасининг Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманқулов, Тожикистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Насрулло Маҳмудзода, Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати Миллий хавфсизлик департаменти котиби Вакар Аҳмад, Эрон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Акбар Аҳмадиан Бабаки; кузатувчи давлатлар вакиллари, Мўғулистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Бямбажаргал Алтангэрэл, Беларусь Республикаси Хавфсизлик Кенгаши Давлат котиби Александр Вольфович нутқ сўзлади.

Сўнгги хабарлар