Қасим-Жомарт Тоқаев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

ASHGABAT. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Туркманистонга расмий ташрифи Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашувдан бошланди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Тоқаев ва Бердимуҳамедов
Фото: Ақорда

Президент Халқ Маслаҳати Раисига меҳмондўстлиги учун миннатдорчилик билдириб, унинг Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссасини таъкидлади.

Тоқаев ва Бердимуҳамедов
Фото: Ақорда

 

Давлат раҳбари Қозоғистон-Туркманистон муносабатлари дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш руҳида жадал ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Туркманистонга расмий ташриф давлатлараро муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишдан иборат.

– Мамлакатингиз билан ҳамкорликни ривожлантириш масаласига катта масъулият билан ёндашамиз. Биз стратегик ҳамкорлармиз. Бугун сиз ҳукуматлараро қўшма комиссия фаолияти ҳақида гапирдингиз. Мен ҳам ишларни кузатдим, Ҳукуматга қайси йўналишда ҳаракат қилиш, қандай қарорлар қабул қилиш бўйича кўрсатмалар бердим, чунки Туркманистон билан чинакам дўстона муносабатлар биз учун устувор вазифадир, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Ўз навбатида Гурбангули Бердимуҳамедов Қозоғистон Президентига ўз миннатдорчилигини билдириб, унинг Туркманистонга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари атрофлича муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар