Қасим-Жомарт Тоқаев Геннадий Головкинни қабул қилди

Тоқаев ва Головкин
Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform - Учрашувда Давлат раҳбари Миллий олимпия қўмитасининг келгусидаги фаолиятининг устувор йўналишларига эътибор қаратди.

Қозоғистон Президенти, биринчи навбатда, Халқаро олимпия қўмитаси доирасида ишончли ва самарали алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев бўлажак XXXII ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўришда миллий терма жамоалар спортчилари зиммасига катта масъулият юкланганини таъкидлади. Шу билан бирга, Париж Олимпиадасида сезиларли натижага эришиш учун лицензиялар сонини кўпайтириш ва самарали тизим яратиш муҳим вазифа экани таъкидланди.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, уларнинг салоҳиятини намоён этиши учун спортчиларга ҳар томонлама қулай шарт-шароит яратиш, маҳаллий спорт ривожига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этиш зарур. Шунингдек, терма жамоага спортчиларни танлаш ҳам адолатли ўтказилиши керак.

Қасим-Жомарт Тоқаев Геннадий Головкиннинг профессионал маҳорати ва катта тажрибаси мамлакатда олимпия спортини ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини самарали ҳал этишга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Сўнгги хабарлар