Қасим-Жомарт Тоқаев Ғалаба байрамига бағишланган ҳарбий парадга борди

Тоқаев парад
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан Москвадаги Қизил майдонда ўтказилган ҳарбий парадга ташриф буюрди. Номаълум аскар қабрига гулчамбар қўйиш маросимида ҳам иштирок этди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Куба Президенти Мигель Марио Диас-Канель Бермудес, Лаос Президенти Тхонглун Сисулит, Гвинея-Бисау Президенти Умару Сисоку Эмбало ҳарбий парадни томоша қилди.

Сўнгги хабарлар