13:36, 12 Март 2024 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Фузулий шаҳрига ташриф буюрди
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбарини Фузулий шаҳри аэропортида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев кутиб олди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Бу ерда президентлар Қурманғази номидаги болалар ижодиёти марказининг очилиш маросимида иштирок этади. Шунингдек, маҳаллий аҳоли билан учрашиб, келажакда барпо этиладиган Фузулий шаҳар марказий шифохонаси лойиҳаси билан танишади.
Шундан сўнг икки давлат раҳбарлари Шуша шаҳридаги ижтимоий, маданий ва бошқа объектларга ташриф буюришади.