Қасим-Жомарт Тоқаев Финляндия Президентига табрик телеграммаси йўллади

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Финляндия Президенти Саули Ниинистё ва Финляндия халқини Мустақиллик куни билан табриклади, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев Финляндия Президентига табрик телеграммаси йўллади
Фото: Ақорда

“Мамлакатингизнинг фаровон давлат барпо этиш, глобал тинчлик, иқлим ўзгариши ва барқарор ривожланиш мақсадларини илгари суриш борасида эришаётган улкан ютуқларидан мамнунмиз. Финляндия Қозоғистоннинг Европа Иттифоқидаги узоқ йиллик ишончли ҳамкори ҳисобланади. Шунингдек, биз энергетика, сармоя, “яшил” ўсиш ва бошқа кўплаб соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрмиз”, – дейилади телеграммада.

Сўнгги хабарлар