Қасим-Жомарт Тоқаев Финляндия Президенти Александр Стубб билан телефон орқали мулоқот қилди

ASTANA. Kazinform – Финляндия томони ташаббуси билан ўтказилган музокаралар чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Ақорда.

тоқаев
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Александр Стубб Қозоғистон-Финландия муносабатларини барча йўналишларда янада жадал ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратдилар.

Томонлар кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдилар. ҚР Президенти Финляндияга 2025 йилда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига раислик қилишда муваффақиятлар тилади ва Қозоғистон конструктив ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.

Сўнгги хабарлар