Қасим-Жомарт Тоқаев Euler Hermes агентлиги бошқаруви аъзоси Эдна Шёнени қабул қилди
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Euler Hermes агентлиги бошқаруви аъзоси Эдна Шёнени қабул қилди, деб хабар беради Kazinform.

Учрашувда иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш имкониятлари, жумладан, молиявий суғурта соҳасида қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш, тажриба алмашиш ва ўқув дастурларини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.
Давлат раҳбари Euler Hermes агентлиги Қозоғистон учун муҳим ҳамкор эканини таъкидлади. Компания кредит суғуртаси бўйича жаҳон етакчиси ҳисобланади ва кенг қамровли молиявий ечимларни тақдим этувчи дунёдаги энг йирик компаниялардан бири бўлган Allianz Group таркибига киради.
Қасим-Жомарт Тоқаевга Қозоғистон тараққиёт банки ва Helaba банки ўртасида молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзолангани ҳақида маълум қилинди. Ушбу келишувга кўра, AltynAlmas Reagents компанияси томонидан натрий сианид ишлаб чиқарувчи кимё заводи қурилиши учун 100 миллион еврогача маблағ ажратилади.