Қасим-Жомарт Тоқаев Эроннинг Қозоғистондаги элчихонасига ташриф буюрди

ASTANA. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Эрон Ислом Республикасининг Астанадаги элчихонасига ташриф буюриб, вертолёт ҳалокати оқибатида Президент Иброҳим Раисий ва ҳукумат делегацияси аъзоларининг ҳалок бўлгани муносабати билан Эрон халқига ҳамдардлик билдирди ва уни қўллаб-қувватлади, деб хабар беради Kazinform.

Иранда
Фото: akorda.kz

Президент ҳамдардлик китобига  ёзув қолдирди.

“Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва ҳукумат делегацияси аъзоларининг бевақт вафот этгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдим. Иброҳим Раисий Ватанга садоқат билан хизмат қилган халқининг буюк фарзанди. У доно раҳбар, нуфузли сиёсатчи ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган буюк арбоб сифатида хотирамизда абадий қолади. Қозоғистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан қардош Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдираман”, - деб ёзади Давлат раҳбари.

Иран
Фото: akorda.kz
Иран
Фото: akorda.kz
Иран
Фото: akorda.kz

 

Сўнгги хабарлар