15:00, 22 Июль 2024 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Эрон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Эрон Ислом Республикасининг янги сайланган президенти Масъуд Пезешкианни ғалабаси билан табриклаб, масъулиятли давлат лавозимида муваффақиятлар тилади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари Қозоғистон-Эрон муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасидаги ўзаро ниятларини тасдиқладилар.
Томонлар савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.