Қасим-Жомарт Тоқаев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийга ҳамдардлик билдирди

Қасим-Жомарт Тоқаев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийга ҳамдардлик билдирди
Фото: Ақорда матбуот хизмати

Қасим-Жомарт Тоқаев Эроннинг Кирмон шаҳрида содир этилган ва кўплаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган теракт муносабати билан Иброҳим Раисийга ҳамдардлик билдирди, дея хабар беради Каzinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

- Кирмон шаҳрида содир этилган теракт оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани ҳақида совуқ хабар олдим. Ана шундай оғир дамда қайғуларингизга шерик бўламан ва барча қозоғистонликлар ва шахсан ўз номимдан Сизга, яқинларини йўқотган фуқароларга, шунингдек, бутун Эрон халқига ҳамдардлик билдираман, - дейилади телеграммада.

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг руҳлари жаннатда бўлишини, жабрланганлар тез соғайиб, оилалари бағрига соғ-омон қайтишини тилади.

Сўнгги хабарлар